
Фото: TASS/Imago/Jochen Tack
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани кузда организмда D витамини етишмаслиги билан ҳам боғланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда шифокор Сергей Малоземов ўз интервьюсида айтиб ўтди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, D витамини коронавирусга чалинишга мойилликка бевосита таъсир қилмайди, бироқ у иммунитетни оширади ва бу коронавирусдан ҳимояланишда ёрдам беради. Қуёш нури етишмаганда организм ушбу витаминдан камроқ олади ва бунинг натижасида иммунитет пасаяди.
“Охирги тадқиқотлардан бири қонда D витамини камлиги коронавирусга чалиниш вақтидаги прогнозни жиддий ёмонлаштиришидан дарак бермоқда. Одамда D витамини меъёрида бўлса, унинг инфекцияни енгиши осон кечади”, деб тушунтириб ўтган шифокор.
Унинг таъкидлашича, D витаминини денгиз маҳсулотлари истеъмол қилиш эвазига меъёрида ушлаш мумкин.
“D витаминининг асосий ва самарали манбаи – бу балиқ ва денгиз маҳсулотларидир. Бунда, албатта, денгиз маҳсулотларининг қиммат турларини харид қилиш шарт эмас, балиқ ёғли ва денгизники бўлса етарлидир. Бунда сельд ҳам ярайди, фақат у жуда шўр бўлмаслиги керак. Шунингдек, лосось ва скумбрия ҳам фойдали. Таркибида балиқ ёғи бор бўлган барча маҳсулотда D витамини кўп бўлади”, деб таъкидлаб ўтган Малоземов.
Сентябрь охирида Бостон университети тиббиёт мактаби олимлари организмида D витамини етарлича миқдорда бўлган коронавирусга чалинган беморлар орасида унинг тақчиллиги кузатилганларга нисбатан оғир ҳолатлар ва ўлимлар кам бўлиши ҳақидаги хулосага келишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар