18:27 / 13.10.2020
2 075

Фарзандининг даволаниб бориши билан боғлиқ харажатлардан қочган ота 15 суткага қамалди

Фарзандининг даволаниб бориши билан боғлиқ харажатлардан қочган ота 15 суткага қамалди
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 01.06.2016 йилдаги 1-3391/16-сонли ижро варақасига асосан, қарздор И.Абдуллаевдан ундирувчи Н.Абдуллаеванинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг даволаниб бориши билан боғлиқ қўшимча харажатлар учун 04.05.2016 йилдан бошлаб вазият ўзгаргунига қадар ҳар ойда 65.000 сўмдан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБ Мирзо Улуғбек туман бўлим иш юритувига 20.06.2016 йилда келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритувини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарздорга ижро ҳужжати талаби таништирилган ва алимент пулларини тўлаб бориш тўғрисида тегишли тартида мажбуриятнома олинган ва қарздор огоҳлантирилган.

Қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш учун “МИБ портал” электрон дастури орқали тегишли ташкилотларга сўровнома хатлари юборилган. Бироқ, қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар аниқланмаган. Алиментчи отанинг моддий таъминотдан бўлган қарздорлиги жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига ҳисобланганда алимент қарздорлиги 5.340.260 сўмни ташкил этган.

Қарздорга алимент қарздорлиги тўлиқ таништирилиб, алимент пулларини ўз вақтида тўламаган тақдирида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасга асосан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида огоҳлантирилган. Бироқ, қарздор томонидан алимент пулларини тўлаб келмаган.

Қарздор И.Абдуллаев М.Улуғбек туман маъмурий судининг 05.10.2020 йилдаги 3-1001-2002/3504-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзандининг даволаниб бориши билан боғлиқ харажатлардан қочган ота 15 суткага қамалди