
Ўзбекистонда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова 13 октябрь куни АОКАда ўтказилган брифингда коронавирус инфекциясининг энг кўп тарқалган симптомларини айтиб ўтди.
Штаб вакилининг маълум қилишича, энг кўп тарқалган симптомлардан бири иситма ҳисобланади. Иситма беморларнинг 88 фоизида кузатилади. Шунингдек, беморнинг 68 фоизида қуруқ йўтал, 38 фоизида лоҳаслик, 33 фоизида йўталда балғам ажралиши, 18 фоизида нафас қисиши, 14 фоизида томоқ оғриши, 14 фоизида бош оғриғи, 14 фоизида мушакларда оғриқ ва 11 фоизида қалтираш кузатилади.
Камдан-кам ҳолатларда кўнгил айниши ва қусиш (5 фоиз), бурун битиши (5 фоиз) ва диарея (4 фоиз) кузатилади. Тумов COVID-19’нинг аломати ҳисобланмайди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.