10:29 / 15.10.2020
4 397

Ўзбекистонда ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратиладиган бўлди

Ўзбекистонда ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратиладиган бўлди
«Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 15 ноябрдан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиблари жорий этилади:

- Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори давлат томонидан компенсация қилинади;
- ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаб, сертификат олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун микрокредит ажратилади.

«Микрокредитбанк» АТБ томонидан нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган:

- тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача микрокредитлар таъминотсиз ажратилади;
- микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги асосида 225 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади.
Бунда микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

Қарорга кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадларига 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағ ажратилади.

- 2022 йил 1 январдан Тадбиркорликка ўқитишнинг ягона тизими ишга туширилади;
- 2021 йил 1 январга қадар «Микрокредитбанк» АТБнинг аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича янги бизнес модели ишлаб чиқилади;
- Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги аҳолини тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хусусан, уларни ўқитиш, микрокредит ажратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш борасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июль ойида Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар дуч келаётган бир-бирига зид санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бартараф этиш бўйича топшириқ берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратиладиган бўлди