15:30 / 18.10.2020
1 738

Тошкент вилоятида тадбиркорларга 111,5 млрд сўм қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрни қоплаб берилди

Тошкент вилоятида тадбиркорларга 111,5 млрд сўм қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрни қоплаб берилди
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 151-буйруғига асосан жорий йилнинг 1 августидан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими ташкил этилди.

Бугунги кунда бошқармада фаолият олиб бораётган “Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги” бўлими тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини юритилишида ҳамда қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаб беришда кенг амалий ёрдам бермоқда.

Мазкур бўлим 8 800 тадан ортиқ солиқ тўловчиларга хизмат қилиб, унда 11 нафар малакали, замонавий фикрлайдиган, ташаббускор мутахассислар жалб қилинган.

– Ҳозирги кунда вилоят бўйича жами 8 800 тадан ортиқ қўшилган қиймат солиғи тўловчилари тўлиқ вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳисобига кўчириб ўтказилди, – дейди Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси “Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги” бўлими бошлиғи Улуғбек Сафаров

Айни пайтда бизга жами 274 та ҳолатда 273,2 млрд. сўмлик ҚҚСни қайтариш бўйича аризаларни келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлардан 221 таси кўриб чиқилган ва 72 таси яъни 111,5 млрд. сўм қайтариш бўйича ҳулоса қабул қилинган. 149 таси эса ҳато камчиликлар мавжудлиги сабабли рад этилган.

Шунингдек ҳозирда 53 та 22,8 млрд. сўмлик мурожаатларни кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда.

Бундан ташқари тизим ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларига ташриф буюрган ҳолда уларнинг муаммолари ўрганилиб бартараф этишга кўмак берилмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида тадбиркорларга 111,5 млрд сўм қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрни қоплаб берилди