
Мажбурий ижро бюроси Учтепа туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 26.02.2018 йилдаги қарорига асосан, қарздор Л.Азизовдан ундирувчи фуқаро И.Холматовга 27.973.500 сўм ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд. Қарздорга тегишли тартибда огоҳлантиришларга қарамай йиллар мобайнида қарздорликни тўламай келган. МИБ туман бўлим давлат ижрочиси М.Тухтасинов томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Натижада қарздор Л.Азизов мол-мулкларига банд солингани ҳамда нотариал ҳаракатларни амалга ошира олмаслиги ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланганлиги оқибатида қарздорликни тўлиқ амалга оширишга мажбур бўлди. Фуқарога қарздордан 27,9 млн. сўм қарздорлик ундириб берилганидан сўнг, ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар