22:57 / 19.10.2020
2 222

“Biznesga maslahat” (Advice for business) портали тақдимоти бўлиб ўтди

“Biznesga maslahat” (Advice for business) портали тақдимоти бўлиб ўтди
2020 йил 16 октябрь куни Адлия вазирлигида тадбиркорлик субъектлари учун ҳуқуқий маслаҳатлар беришга ихтисослашган махсус интерфаол “Biznesga maslahat” (Advice for business) портали тақдимоти бўлиб ўтди.

Маросимда Адлия вазирлиги раҳбарияти ва масъуллари, тадбиркорлар, халқаро экспертлар, журналистлар ва блогерлар иштирок этишди.
Иштирокчилар маросимни онлайн равишда Адлия вазирлиги расмий сайти, ZOOM дастури ва вазирликнинг Facebook ҳамда YouTube даги расмий саҳифалари орқали кузатиб боришди.

Мазкур портал “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот порталининг ижобий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Адлия вазирлиги ТАШАББУСИ БИЛАН USAID Ўзбекистоннинг молиявий кўмагида ишга туширилди.
Тақдимот маросимида янги ахборот порталида ТАДБИРКОРЛАР УЧУН бир қатор қулайликлар яратилганлиги айтиб ўтилди.

БИРИНЧИДАН, тадбиркорлар ўз фаолияти давомида дуч келадиган масалаларни халқчил ва амалиётга боғланган ҳолда тушунтиришга қаратилган 1 000 яқин ҳуқуқий маълумотлар порталга жойлаштирилган.
ХУСУСАН,
• тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш тартиби
• ер олиш
• меҳнат муносабатлари
• инфратузилмаларга уланиш
• лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари
• банк, солиқ ва божхона қонунчилигига оид нормалар
Порталга жойлаштирилган маълумотлар юзасидан 20 дан ортиқ ВАЗИРЛИК, ИДОРАЛАР ВА ЖАМОАТ ташкилотларининг таклифлари олинган.

ИККИНЧИДАН, порталда ҳуқуқий маълумотларни жойлаштириш билан чекланилмасдан, тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўладиган ҳужжатларнинг намунавий шакллари ҳам берилган.
Масалан:
• уставлар
• банкларга тақдим этиладиган тўлов ҳужжатлари
• ходимларни ишга қабул қилиш бўйича меҳнат шартномасининг ва бошқа шу каби ҳужжатларнинг намуналари эркин фойдаланиш учун жойлаштирилган.

УЧИНЧИДАН, портал орқали турли хизматларидан фойдаланиш мумкин.
Жумладан, “Рўйхатдан ўтказиш” қисмида рўйхатдан ўтказиш ва тадбиркорлик субъектларининг турлари кўрсатилган бўлиб, улар билан батафсил танишиб кейин рўйхатдан ўтказиш ҳаволаси орқали fo.birdarcha.uz га кириш ва тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш мумкин бўлади.

ТЎРТИНЧИДАН, портал орқали тадбиркорларнинг онлайн мурожаатлари қабул қилинади ва мурожаатлар юзасидан қисқа муддатда ечим ва маслаҳатлар берилади.
Ушбу вазифани амалга ошириш учун турли соҳаларда малака ва иш тажрибасига эга бўлган 20 ТА ЭКСПЕРТ жалб этилади.

Энг эътиборлиси шундаки, мазкур МАСЛАҲАТЛАР БЕПУЛ БЕРИЛАДИ, яъни мутахассислар томонидан берилган ҳуқуқий маслаҳатлар мутлақо бепул тарзда амалга оширилади.
Таъкидланишича тадбиркорлар портал орқали БИЗНЕСНИ БОШЛАШДАН ТОРТИБ, УНИ ЯКУНЛАШГАЧА БЎЛГАН маълумотларга эга бўлишлари мумкин бўлади.

Порталнинг МОБИЛ ИЛОВАСИ ҳам ишлаб чиқилган — https://apps.apple.com/us/app/id1533252839. Демакки ундан фойдаланиш жуда ҳам қулай.
Умуман олганда, “Biznesga maslahat” портали — https://b-advice.uz/ — тадбиркорлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларни ҳал этиш ва қисқа муддатларда уларга амалий ёрдам бериш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этишни янги босқичга кўтаради.
Маросим давомида тадбиркорлар, журналистлар ва блогерларнинг ўзиларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Biznesga maslahat” (Advice for business) портали тақдимоти бўлиб ўтди