2 022
60 миллион сўмлик товар-моддий бойликларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб келинаётган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро И.М. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашинанинг салони ва юкхонасида, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати
30 миллион сўмлик 10 364 дона ёндиргич товарлари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, фуқаро А.Б. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада ушбу юк автомашинанинг юкхонасида, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 30 миллион сўмлик 5544 дона қурилишда фойдаланиладиган қўлқоплар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди