22:22 / 20.10.2020
2 083

Маъмурий назорат қоидаларини бузган шахсга ҳукм ўқилди

Маъмурий назорат қоидаларини бузган шахсга ҳукм ўқилди
2020 йил 7 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Кармана тумани суди раиси Ж.Каримов бошчилигида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида М.Мардонов га (исм-шарифи ўзгартирилган) нисбатан бўлган жиноят иши кўриб чиқилди.

Иш тафсилотларига кўра, М.Мардонов муқаддам ўта оғир жиноят содир этганлиги учун 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққанди. М.Мардоновга келгусида жиноят содир этмаслигини олдини олиш мақсадида Кармана тумани ИИБ бошлиғининг тақдимномасига асосан ЖИБ Кармана тумани судининг 24.02.2020 йилдаги қарори билан 6 ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилган бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармаган кўринади.

У маъмурий назорат қоидаларини қасддан бузганлиги учун 27.07.2020 йилда Кармана тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-моддасида кўрсатилган хуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, 111.500 сўм миқдорда жарима жазоси қўлланилганидан кейин ҳам жамиятга зид турмуш тарзини ўзгартирмасдан, давом эттириб, кеч соат 22:00 дан соат 06:00 га қадар яшаш хонадонидан чиқиб кетмаслиги хақидаги чеклов (таъқиқ) ни бузиб, ўзининг муқим яшаш манзилида истиқомат қилмасдан, бирор-бир огоҳлантиришсиз, яшаш манзилини ўзбошимчалик ташлаб кетиб, рўйхатдан ўтмасдан туриб, бошқа бир манзилда яшаб келиб, маъмурий назорат қоидаларини қасддан бузиб келганлиги 2020 йилнинг 10 август куни туман ИИБ ҲПБ ходимлари томонидан аниқланади.

Судда, К.Намозов айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймондалиги, шахси, оилавий шароити, 2 нафар фарзанди борлиги, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 226-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жаҳонгир Каримов, жиноят ишлари бўйича
Кармана туман суди раиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маъмурий назорат қоидаларини бузган шахсга ҳукм ўқилди