Шифокор қабулига ёзилиш учун қулай вақт ажратиш, дарсдан ёки ишдан рухсат олиш, поликлиникага бориш, мутахассис танлаш ва қулай вақт учун талон олиш керак бўлади. Ушбу жараён кўп вақт ва куч сарфлашни талаб қилади. Шу сабабли аксарият одамлар малакали мутахассислардан ёрдам сўрашни орқага чўзиб келаверадилар, бу эса саломатликка салбий таъсир кўрсатади.
Ушбу жараённи тарихга айлантириш мумкин! Энди шифокор қабулига кириш учун навбатда туришнинг ҳожати йўқ. Бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази томонидан интернет тармоғи орқали ягона рўйхатдан ўтиш ва шифокор қабулига ёзилиш имкониятини берувчи «Электрон поликлиника» тизими ишлаб чиқилган ва жорий этилган. Яъни https://reg.minzdrav.uz/ сайти орқали шифокор қабулига онлайн ёзилиш имконияти мавжуд.
Ушбу тизим ёрдамида фуқаролар ўзлари учун қулай вақтда, уйдан чиқмаган ҳолда шифокор қабулига ёзилишлари, шифокор ва муассаса ҳақида маълумотлар олишлари, шунингдек, олинган тиббий хизматлар сифатини баҳолашлари мумкин бўлади. Поликлиникалар учун ушбу тизимнинг афзалликлари – маълумотларни автоматлаштирилган рўйхатдан ўтказиш, оилавий поликлиникаларда ягона электрон амбулатория тиббий картасини юритиш имкониятидир.
Бугунги кунда «Электрон поликлиника» ахборот тизимига Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги кўплаб оилавий поликлиникалар уланган бўлиб, бутун республика ҳудуди бўйлаб поликлиникаларни тизимга улаш ишлари давом эттириб келинмоқда.
Вақтингизни тежанг, навбат кутиб ўтирманг, https://reg.minzdrav.uz/ веб-сайти орқали поликлиникангиздаги шифокор қабулига онлайн тарзда ёзилинг. Саломатлигингиз ўз қўлингизда! “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди