16:30 / 21.10.2020
4 073

Чет элда бўлган алимент тўловчи отанинг мажбуриятини яқин қарндошлари бажарди

Чет элда бўлган алимент тўловчи отанинг мажбуриятини яқин қарндошлари бажарди
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2019 йил 4 февралдаги суд буйруғига асосан қарздор Д.Отабековдан икки нафар вояга етмаган фарзандларининг оддий таъминоти учун собиқ турмуш ўртоғи фойдасига алимент ундириш белгиланиб, унинг ижросини таъминлаш эса Мажбурий ижро бюросининг Жарқўрғон туман бўлими зиммасига юклатилган эди.

Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати даврий ундирув ҳисобланганлиги сабабли алимент тўловчиларнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча бекор қилинади. Шу боисдан Д.Отабековга ҳам ушбу айрим чекловлар қўлланилган. Бироқ, алимент тўловчи ота суд буйруғи чиқишидан аввал бир неча йиллар муқаддам чет элга, яъни АҚШ (Америка қўшма штатлари) давлатига чиқиб кетганлиги маълум бўлди.

Фарзандларнинг моддий таъминоти нима бўлади деган ҳақли савол туғулади. Албатда, қарздор яшаш манзилида бўлмаса унга нисбатан қидирув ишлари эълон қилинган бўлса ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатилади. Шундай бўлсада чиқмаган жондан умид дея давлат ижрочиси алимент пулларини ундириш мақсадида Д.Отабековнинг яқин қарндошлари билан учрашиб, қонун талабларини тушунтиргани ҳолда тарғибот ишларини амалга оширди.

Буни қарангки норасида икки нафар фарзанднинг моддий таъминотига бефарқ бўлмаган Д.Отабековнинг яқин қарндошлари бир ярим йилдан ошиқ вақт давомида тўланмаган қарздорликни тўлиқ, яъни 17 миллион 150 минг сўм алимент пулларини тўлаб беришди.

Бу мажбуриятни виждонан бажарган қарздорнинг яқин қарндошларига Бюро ходимлари ўз миннатдорчилигини билдиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чет элда бўлган алимент тўловчи отанинг мажбуриятини яқин қарндошлари бажарди