Тошкент аэропортида хориждан келган фуқаролардан сотиш учун iPhone'ларни йиғиб олаётган шахс ушланди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳи ҳудудида умумий қиймати 161,3 миллион сўмлик 14 дона қимматбаҳо уяли телефонларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида хорижий рейс билан учиб келган фуқаролардан йиғиб олаётган фуқаро Б.А. ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Тезкор тадбир «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ўтказилди.
Ушбу ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг