15:19 / 22.10.2020
2 094

Қарздорга тегишли бўлган "Эпика" автомашинаси қайтариб берилди

Қарздорга тегишли бўлган "Эпика" автомашинаси қайтариб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 12.03.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор “JITA MILK” жамиятидан ундирувчи “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектларини экспортини қўллаб-қувватлаш” жамғармаси фойдасига 205.000.000 сўм қарз, 1.000.000 сўм жарима ва 9.691.700 сўм суд харажати, жами 215.691.700 сўм ундириш тўғрисида ижро иши Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Шунингдек, қарздорлик бўйича қўшимча жавобгар А.Султоновга тегишли бўлган тарафлар ўртасидаги келишув далолатномасига асосан 109.000.000 сўмга баҳоланган “Орландо” автотранспорти ва қўшимча қарздор Ж.Машҳадийга тегишли бўлган тарафлар ўртасидаги келишув далолатномасига асосан 73.000.000 сўмга баҳоланган “Эпика” автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

МИБ туман бўлими давлат ижрочиси Т.Бакиханов томонидан мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида, қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаб, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙХҲБга, Тошкент шаҳар “Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри” хизматига ҳамда банк муассасаларига сўровномалар юборилган.

Шу билан бирга қарздор жамиятининг ҳисоб рақамларига банд солинган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятдан жами 142 млн. 600 минг сўм пул маблағи ундирилган ва ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Бундан ташқари қўшимча қарздор Ж.Машҳадийга тегишли бўлган тарафлар ўртасидаги келишув далолатномасига асосан 73.000.000 сўмга баҳоланган “Эпика” автотранспорт воситаси бўлим давлат ижрочиси томонидан хатланиб мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган ва сотув учун онлайн-аукционга қўйилган.

Шундан сўнг жорий йилнинг 19 октябрь куни қарздор томонидан олиб келинган тўлов паттасига асосан ижро ҳужжати тўлиқ амалда ижро этилиб, қарздорга тегишли бўлган “Эпика” автотранспорт воситаси қайтариб берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорга тегишли бўлган "Эпика" автомашинаси қайтариб берилди