2 944
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
Бугун, 22 октябрь куни Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов иштирокида «Пул-кредит сиёсатининг 2021 йил ва 2022-2023 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналиши» ҳамда асосий ставка бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
Унда ОАВ вакили Марказий банк раисидан гўшт ва бошқа озиқ-овқат масулотларини тартибга солинишга уринишлар ҳақида сўради. «Бундай ҳаракат олдинлари қисқа муддатли самара ва келгусида нархларнинг янада кескин ошишига олиб келганини яхши биламиз. Бу ҳақда нима дея оласиз», деб савол берди журналист.
«Салласини олиб кел деса, калласини қўшиб олиб келади, деган мақол бор. Бу маҳаллий ҳукумат органларининг хатти-ҳаракати. Биз бундай чораларга қаршимиз. Аввало, президент биздан маъмурий бошқариш эвазига эмас, балки талаб ва таклиф ҳисобига нархларни барқарорлаштиришни талаб қилмоқда», – дея ушбу саволга жавоб қайтарди Мамаризо Нурмуротов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди