
Кадр: Telegram
Тошкент вилояти Зангиота туманида ўтказилган тунги рейд тадбирлар давомида ЙПХ ходимлари таъқибидан маккажўхори поялари ичига қочиб кетган маст ҳайдовчи ушланди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълумотларга кўра, рейд давомида «ВАЗ-2106» русумли транспорт воситасига тўхташ ишораси берилган. Аммо ҳайдовчи инспекторнинг ишорасига бўйсунмай, йўлида давом этган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида автомобиль тўхтатилган, ҳайдовчи эса машинадан тушиб дала томонга қочиб кетган.
Унинг ортидан борган ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари ҳайдовчини жўхори поялари ичига беркинган жойидан топиб келган. Аниқланишича, ҳайдовчи маст бўлган ва унинг ёнида тегишли ҳужжатлар ҳам бўлмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар