07:34 / 27.10.2020
2 441

Шифокор мияга зарар етказувчи хасталикларни маълум қилди

Шифокор мияга зарар етказувчи хасталикларни маълум қилди
Фото: «Zen.yandex.ru»
Россиялик телебошловчи ва шифокор Александр Мясников когнитив функцияларнинг бузилишига олиб келадиган касалликларни маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мияга энг кўп гипертония зарар етказади.

«Юқори қон босими кексаларда ҳам, ёшларда ҳам деменция ривожланишида биринчи рақамли омил ҳисобланади», — деди шифокор «Россия 1» телеканали эфирида.

Унинг таъкидлашича, қандли диабет ҳам гипертония каби ҳалокатли таъсир кўрсатади. Устига-устак, иккала касалликнинг ҳам нишони бир: кўз, буйрак ва мия.

Шифокор хавфли гуруҳга кирувчи кишиларга туз истеъмолини чеклашни, жисмоний тарбия билан шуғулланишни, тўғри овқатланишни ва мунтазам дори қабул қилиб юришни тавсия этади.

Нейродегенератив ўзгаришларнинг бошқа сабаби прион инфекциялари ҳисобланиб, уларнинг инкубацион даври ўн йилни ташкил этиши мумкин. Бундай касалликларни ташхислаш қийин, даволашнинг эса деярли иложи йўқ, деб тушунтиради Мясников.

Мияга такрорий жароҳатлар ҳам ҳалокатли таъсир ўтказади.

«Автоҳалокатдаги жароҳатлар, бош суяги жароҳати, посттравматик энцефалопатия, афсуски, кўпинча эрта деменцияга олиб келади», — дейди мутахассис.

Шунга қарамай, шифокорнинг сўзларига кўра, аксарияти «ҳалокатли касалликлар»нинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва шифокорларнинг маслаҳатларини эътиборсиз қолдирмаслик зарур.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шифокор мияга зарар етказувчи хасталикларни маълум қилди