17:00 / 27.10.2020
3 761

Амир Темур ва бошқа темурийларнинг қабрлари очилиши (фото)

Амир Темур ва бошқа темурийларнинг қабрлари очилиши (фото)
Фото: «Ўзархив»
«Ўзархив» агентлиги Самарқандда жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабрининг очилиши жараёни акс этган баъзи фотосуратларни эълон қилди.

1941 йил Амир Темур қабрини очиш экспедициясига Қори-Ниёзий (раис) ва антрополог М.Герасимов бошчилик қилган. Ушбу фотоҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.

Фото: «Ўзархив»

Фото: «Ўзархив»

Фото: «Ўзархив»
Маълумот учун, 1941 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон ССР Халқ комиссарлари совети ҳамда Ўзбекистон КП марказий комитети Алишер Навоий юбилейининг тадбирларини ўтказиш доирасида у яшаган даврни тарихий, археологик ва антропологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида Навоий комитетига, Самарқанддаги Амир Темур, Улуғбек, Қозизода Румий дахмаларини очишга рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилган.

Ушбу қарорга мувофиқ, мақбарани очиш 1941 йили ўтказилиши мўлжалланган. Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллик юбилейи муносабати билан у яшаган давр тарихини чуқур ўрганиб, тарихий далилларни текшириб олиш мақсадида амалга оширилган эди. Бу ишларни амалга ошириш учун махсус ҳукумат комиссияси тузилиб, унга иттифоқнинг машҳур олимлари жалб этилганди.

Экспедиция аъзоларининг олдига қўйилган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат эди: Темурийлар хилхонасида кимлар дафн этилганини аниқлаш, дафн қилиш урф-одатларини ўрганиш, жасадларни антропологик жиҳатдан тўлиқ ўрганиш, Темурийлар ҳақидаги мавжуд тарихий манбалар ҳамда халқ орасидаги афсоналарнинг қай даражада тўғрилигини аниқлаш. Шунингдек, Герасимовга Темур ва Темурийлар бош чаноқлари асосида уларнинг юз тузилишини қайта тиклаш вазифаси ҳам қўйилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Амир Темур ва бошқа темурийларнинг қабрлари очилиши (фото)