17:01 / 28.10.2020
1 683

“Нақшаб дарвозаси” бозорининг машинаси қарздорлиги учун хатланди

“Нақшаб дарвозаси” бозорининг машинаси қарздорлиги учун хатланди
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасиининг жорий йил 9 октябрдаги қарорига кўра, “Нақшаб дарвозаси” деҳқон бозори МЧЖнинг 4.09.2020 йил ҳолатида 39 млн. 390 минг сўм солиқ қарздорлиги мавжуд ҳамда ушбу қарздорликни жамиятнинг мол-мулкидан ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочилари жамиятни огоҳлантиришган. Аммо шундан сўнг ҳам қарздорлик бартараф этилмагач, Бюро ходимлари жамиятнинг балансида бўлган автомашинасини хатлаб олишди.

Бозор маъмуриятига қарздорликни қоплаш учун муддат берилди. Ушбу муддат давомида қарздорлик бартараф этилмаса, хатланган автомашинани реализация қилиш чоралари кўрилади.

Қодир Каримов – МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Нақшаб дарвозаси” бозорининг машинаси қарздорлиги учун хатланди