Фото: «Янги Ўзбекистон»
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани Қипчоқ дарё овули ҳудудига осмондан шар шаклидаги металл жисм тушди.
Воқеа гувоҳларидан бири бўлган Сабир Караматдиновнинг айтишича, дастлаб осмонда 3-4 маротаба портлаш овози эшитилган, кейин эса номаълум жисм катта тезликда учиб келиб ерга урилган. Шар шаклидаги ушбу жисм ундан тахминан 100 метрлар узоқликка тушган. Шундан сўнг, орадан 10 минутлар ўтиб, у шарнинг ёнига борган ва уни қўли билан ушлаб кўрганида иссиқ эканлигини билган.
Яна бир гувоҳ Феруза Карамуллаеванинг сўзларига кўра, шар кўринишидаги жисмнинг бир томони бироз ўйилган. У болаларидан шарни расмга олишни сўраган. Кейин бу суратларни интернет тармоғига тарқатган. «Қарақалпақстан» телеканали «Хабар» дастури мухбири воқеа жойига борган. Аммо воқеага гувоҳ бўлган Сабир Караматдинов билан учраша олмаган.
«Янги Ўзбекистон» газетасининг ёзишича, Мўйноқ ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам юқоридаги хабарни тасдиқлаган. Осмондан тушган металлнинг нима экани соҳа мутахассислари томонидан ўрганилиши кутилмоқда.
Интернет маълумотларига кўра, бундай шар 2011 йилда Намбияга, 2012 йилда Бразилияга ҳам тушган. Худди шундай ҳолат 2018 йилда Перуда ҳам кузатилган. Перуга шар осмондан тушиб, ерда 30 сантиметрлик чуқурлик ҳосил қилган. Шарнинг оғирлиги 40 килограммни, диаметри эса бир метрни ташкил этган.
New York Times’нинг ёзишича, бундай шарлар аслида рекетанинг бир қисми бўлиб, ерга яна қайтиб тушган космик чиқиндидир. Шарлар ёқилғи солинадиган идиш бўлиб, кўпинча ракетанинг омон қоладиган ягона қисми ҳисобланади. Космик чиқинди атмосферага тушганида кучли ишқаланишга учрайди ва бу унинг қизишига олиб келади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазири Олжас Бектеновни қабул қилди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди