18:18 / 29.10.2020
2 068

1 млн. сўм пул қарздор отани қамоқдан қутқариб қололмади

1 млн. сўм пул қарздор отани қамоқдан қутқариб қололмади
Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор Н.Ғ. дан тўрт нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг иккидан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича МИБ Тойлоқ туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган. Унинг алиментдан қарздорлиги ҳисобланганда бугунги кун ҳолатида 19 млн. 229 минг сўм қарздорлиги мавжуд эди.

Қарздордан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47⁴-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини кўриш учун Ургут туман маъмурий судига юборилган.

Жазодан қутилиб қолиш мақсадида судга 1 млн. сўм пул олиб келган Н.Ғ. га нисбатан Ургут туман маъмурий судининг қарори билан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 млн. сўм пул қарздор отани қамоқдан қутқариб қололмади