Шавкат Мирзиёев фармонига асосан давлат корхоналарини трансформация қилиш ва давлат активларини хусусийлаштириш бўйича чоралар белгилангани хабар берилган эди. Spot’нинг ёзишича, хусусийлаштириладиган корхоналар орасида ГУМ ва Туркуаз номи билан танилган «Тошкент Савдо Маркази» ҳам бор.
Май ойида Э-аукцион сайтида тегишли лот пайдо бўлган бўлиб, унда бошланғич нархи 303,5 миллиард сўм деб кўрсатилган. Орадан уч ойдан ортиқ вақт ўтгач унга талабномаларнинг камлиги туфайли мажмуа нархи 30 миллиард сўмга — 273,1 миллиард сўмгача туширилди.
Шундан сўнг сентябрь ойи охирида ўтказилган кимошди савдосида бир инвестор — Буюк Эко Савдо МЧЖдан ариза қабул қилинди (2019 йилда ташкил этилган, ёғоч ва қурилиш материаллари улгуржи савдоси билан шуғулланади).
«Таклиф фақат битта иштирокчидан тушганлиги сабабли, кимошди савдоси тўғрисида якуний қарор Давлат тендер комиссиясининг қарори асосида қабул қилинади. Ҳозир зарур ҳужжатлар тайёрланмоқда», — деб маълум қилган Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати.
«Тошкент Савдо Маркази» — бутун иш фаолият тарихидаги энг йирик ва энг қиммат лотлардан бири. Ушбу савдо маркази майдони 3,9 гектарни ташкил этади. Бино майдони эса 40,7 минг квадрат метр. Бино дастлаб Давлат универсал дўкони (ГУМ) сифатида қурилган. 2000 йилларнинг бошидан 2011 йилгача Туркуаз дўкони шу ерда жойлашган.
2011 йилда Туркуаз ёпилган, туркиялик тадбиркорлар мамлакатдан чиқариб юборилди. Ҳукумат бунга бир қанча қонунбузарликлар содир этилганини сабаб қилиб кўрсатган. Туркиялик тадбиркорлар 2012 йил апрелида мусодара қилинган мол-мулкни қайтариб бериш талаби билан халқаро арбитражга мурожаат қилган. Туркуаз иши ҳали ҳам давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади
Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди
2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади?
Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди