10:22 / 31.10.2020
1 544

Қарздорлардан 771,5 млн. сўм банк фойдасига ундирилди

Қарздорлардан 771,5 млн. сўм банк фойдасига ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Учтепа туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро судининг 23.01.2020 йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчи "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ фойдасига қарздорлар И.Жанкузов ва бошқалардан жами 771.506.920 сўм қарздорлик ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд.

МИБ туман бўлими томонидан қарздорларга нисбатан қарздорликни ихтиёрий муддатда тўалшлик учун вақт берилган. Лекин қарздорлар банк олдидаги қарзни ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаб келишган.

МИБ туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, натижада бўлим давлат ижрочиси Д.Касимов томонидан банк фойдасига 771.506.920 сўм миқдоридаги қарздорлик ундириб берилиб, ижро ҳужжати тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорлардан 771,5 млн. сўм банк фойдасига ундирилди