date
views 2 078

Коронавируснинг бешта асосий симптоми маълум қилинди

Коронавируснинг бешта асосий симптоми маълум қилинди
Фото: РИА Новости
Коронавируснинг бешта асосий симптоми ҳароратнинг кўтарилиши, йўтал, томоқда оғриқ, ҳид ва таъм сезишнинг йўқолиши, ўзини ёмон ҳис қилиш ҳисобланади. Бу ҳақда Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби, вирусолог Анатолий Альтштейн маълум қилди.

Ўзингизда вируснинг 16та аломатини қидиришга ҳеч ҳам ҳожат йўқ. Ўзингизда ҳарорат кўтарилиши, йўтал пайдо бўлиши, ҳид ва таъм сезиш йўқолиши, томоқдаги оғриқ ва ўзингизни ёмон ҳис қилишингизга эътибор қаратиш етарли. Қолган 20дан кўпроқ аломатга келсак, агар касаллансангиз буни топишни шифокорларга қўйиб беринг”, деб айтган вирусолог.

Унинг таъкидлашича, коронавирус инсон организмидаги турли тўқималарни, жумладан асаб ҳужайраларини зарарлаши мумкин. Шу сабабли ушбу касаллик симптомлари турфа хил бўлиши мумкин. Шу сабабли Альтштейн асосий симптомлар бўлмаганда, иккиламчи симптомларни излаш керак эмаслигини айтган.

Агар сизда ҳарорат, йўтал ва бошқа симптомлар бўлмаса, унда бармоғларингиз ранги ўзгарганига эътибор қилмасангиз ҳам бўлади”, деб таъкидлаб ўтган Альтштейн.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавируснинг бешта асосий симптоми маълум қилинди