date
views 2 263

Зангиотадаги газ қуйиш шохобчасида Labo автомашинаси ёниб кетди

Зангиотадаги газ қуйиш шохобчасида Labo автомашинаси ёниб кетди
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси
Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида жойлашган «Метан» газ қуйиш шохобчасида ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабабли Labo автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 3 ноябрь куни соат 19:30 да Зангиота тумани ҳудудида жойлашган «Метан» газ қуйиш шохобчасида ҳайдовчи Ш.Ҳ. газ тўлдириб бўлгач, улагич мосламасини узмасдан Labo машинасида ҳаракатни бошлаган. Бунинг оқибатида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотадаги газ қуйиш шохобчасида Labo автомашинаси ёниб кетди