22:20 / 04.11.2020
3 370

Коронавирусга чалинган одам билан бир уйда яшаб, касалликни юқтирмаслик учун нима қилиш керак?

Коронавирусга чалинган одам билан бир уйда яшаб, касалликни юқтирмаслик учун нима қилиш керак?
Фото: «rg.ru»
Коронавирусни енгил шаклда ўтказаётган беморлар шифохонага қараганда кўпроқ уйда даволанмоқда. Аммо бу билан беморнинг бирга яшайдиган бошқа оила аъзоларининг соғлиғи хавф остида қолиши мумкин. Бундай вақтда улар ўзини қандай қилиб ҳимоя қилиши керак?

Касал бўлиш эҳтимоли қай даражада?
Албатта, бу ҳақда аниқ маълумотлар йўқ. Аммо бир нарса аниқки, бемор билан алоқада бўлган инсонларда касаллик юқиш эҳтимоли кўпроқ. Шунингдек, профилактика чоралари касаллик хавфини камайтиради. Шунинг учун шифокорнинг барча тавсияларига амал қилиш керак, соғлиққа аҳамиятли бўлиш зарур.

Масофани сақлаш
Агар иложи бўлса, беморни алоҳида хонада изоляция қилиш зарур ва бемор тузалгунга қадар у хонага соғлом одамлар кирмаслиги керак. Агар уй бир хонадан иборат бўлса, орадаги масофа икки метрдан кам бўлмаслиги жуда муҳим.

Гигиена қоидаларига амал қилиш
Қўлларни тез-тез совун билан ювиш ёки антисептик воситадан фойдаланиш керак. Албатта, ушбу жараён тўғри бажарилиши керак. Қўлларни бурун, лаб ва кўзларга олиб бормаслик тавсия этилади.

Хонадаги ҳавони тозалаб туриш
Агар бемор алоҳида хонада даволанаётган бўлса, у ерни камида икки маротаба ҳавосини тозалаш керак. Айниқса, бемор ва бошқалар фойдаланадиган умумий жойлар – ошхона, ҳаммом ва ҳожатхонада кўпроқ ҳаво алмаштириб турилиши керак. Об-ҳаво яхши бўлса, хона деразалари очиқ тургани афзал.

Ниқоб ва қўлқопдан фойдаланиш
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари нафақат касал одамлар, балки соғлом инсонлар ҳам ниқоб ва қўлқоплардан фойдаланиши керак, дея таъкидламоқда. Шунда бемор билан бир хонада яшаш касаллик хавфини бироз камайтиради. Унутмаслик керакки, бир марталик ниқоблар ҳар 2 соатда, кўп марталикни эса ҳар 4-6 соатда ўзгартириш шарт. Бемор билан алоқадан сўнг қўлқоп ва ниқобларни ташлаш, сўнгра қўлларни ювиш тавсия этилади.

Беморнинг идишлар алоҳида бўлиши
Стакан, қошиқ, санчқи – бемор озиқланиши учун керак бўладиган барча воситалар алоҳида бўлиши зарур. Ҳаттоки, сочиқ ва чойшаблар ҳам алоҳида бўлиши зарур. Соғлом одам эса ушбу буюмларга фақатгина ҳимоя воситаси ёрдамида тегиши мумкин.

Сиртқи қисмларни тозалаш
Кунига камида бир маротаба касал одам тегиши мумкин бўлган юза қисмлар яхшилаб тозалаш ва дезинфекция қилиниши керак.

Кир ювиш қоидаларига риоя қилиш
Беморнинг кийимларини максимал ҳароратда ювиш ва қуритишни унутмаслик керак. Шунингдек, ушбу жараённинг барчаси қўлқоп ва ниқоб ёрдамида амалга оширилиши керак. Уларни чиқиндига ташлагандан сўнг қўллар совунлаб ювилиши зарур.

Иммунитетни мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш
Очиқ ҳавода сайр, жисмоний машқлар, дам олишни тарғиб қилувчи ва стрессни енгадиган севимли машғулотлар ҳар доим ҳам муҳим. Айниқса, коронавирусга чалинган бемор ёнида яшовчи инсонлар учун фойдали. Уларга кўпроқ пиёда юриш, эрталабки машқларни бажариш, кечки пайт камида ярим соатни севимли машғулотга бағишлаш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусга чалинган одам билан бир уйда яшаб, касалликни юқтирмаслик учун нима қилиш керак?