
Агентлик сайтида ёзилишича, ҳафталиклар 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунини Ўзбекистонда ҳам кенг нишонлаш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, вазирликлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан биргаликда ўтказилиши режалаштирилган.
«Ҳафталик доирасида бугунги кунда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маҳаллий ва халқаро экспертларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш, шунингдек, истиқболдаги долзарб вазифалар ва тенденцияларни муҳокама қилишга қаратилган халқаро ва минтақавий анжуманлар ташкил этилади.
Бундан ташқари, вазирлик ва идораларда ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари учун очиқ эшиклар куни, барча ҳудудларда ёшлар иштирокида ижтимоий сўров ва акциялар, шунингдек, коррупцияга қарши курашишни тарғиб этишга қаратилган танловлар ўтказилади. Ғолиблар ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади», – дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тадбирлар санаси, ўтказилиш жойи ва бошқа қўшимча маълумотлар Агентлик расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мунтазам эълон қилиб борилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар