
Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 808-сонли қарори билан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек вояга етмаган болалар, эр (хотин), собиқ хотин (собиқ эр) ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахслар таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров шартномасини тузиш тартиби белгиланган.
Мазкур Қарор мазмун-моҳияти юзасидан аҳоли ўртасида олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасини Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими мисолида кўришимиз мумкин.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 03.04.2014 йил кунги суд буйруғига кўра қарздор Ғ.Қаршибоев ҳисобидан ундирувчи Ш.Қаршибоева фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти у вояга етгунга қадар алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ғаллаорол туман бўлим иш юритувига 08.02.2019 йил куни келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Юқорида қайд этилганларга ҳамда тарафларнинг талабига кўра MIB.UZ веб-сайти орқали онлайн калькулятор ёрдамида тўланиши лозим бўлган алимент миқдорини ҳисоб-китоб қилинганда 75 млн. сўмни ташкил этган.
Шундан сўнг, қарздор Ғ.Қаршибоев ҳисобидан ундирувчи Ш.Қаршибоева фойдасига бир нафар фарзанди вояга етгунга қадар жами 75 млн. сўм алимент пуллари ундириб берилиши таъминланиб, мазкур ижро ҳужжати амалда тўлиқ ижро этилганлиги сабабли, иш юритишдан тамомланганлиги маълум қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар