20:09 / 06.11.2020
2 360

Президент: «Аҳоли давлат тизимида кўрсатилган хизматларнинг 43 фоизи учун пул тўламоқда»

Президент: «Аҳоли давлат тизимида кўрсатилган хизматларнинг 43 фоизи учун пул тўламоқда»
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Kun.uz нашри хабар беришича, йиғилишда президент жойларда фуқаролар тиббиёт муассасаларидаги қайси хизмат бепул ва қайсиси пулли экани борасида маълумотга эга эмаслиги ҳақида гапирган.

«Фуқаролардан тизимга тушаётган энг кўп эътирозлар ҳам шундан бўлмоқда. Улар билмайди, қайси хизмат пулли, қайси бири бепул эканлигини. Биздаги аниқ маълумотларга кўра, фуқаролар давлат тизимида кўрсатилган 43 фоиз хизматлар учун пул тўлаган. Хўш, бизда ўзи тиббиёт пуллими ёки бепулми?», – дея масъулларга савол билан мурожаат қилган президент.

Давлат раҳбари шулардан келиб чиққан ҳолда, эндиликда соғлиқни сақлаш тизими ҳолатини ўрганиб чиқиш учун 2та ишчи гуруҳи ташкил этилишини маълум қилган.

Унга кўра, янги иш тизимига мувофиқ, республика ҳудудлари бўйича 2та ишчи гуруҳи ташкил қилинади.
«Вазир Абдурасул Ҳожибоев раҳбарлигидаги 1-гуруҳ – водий вилоятлари, Жиззах, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрига;
Вазирнинг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов раҳбарлигидаги 2-гуруҳ – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларига бириктирилади.

Ишчи гуруҳлар икки ой муддатда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалардаги тиббий хизматни ташкил этиш тизими, шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг вазифа ва функцияларини тўлиқ қайта кўриб чиқиши лозим
», дейди президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: «Аҳоли давлат тизимида кўрсатилган хизматларнинг 43 фоизи учун пул тўламоқда»