09:23 / 08.11.2020
2 394

Иммунолог коронавируснинг ҳушёр торттирадиган аломатини айтди

Иммунолог коронавируснинг ҳушёр торттирадиган аломатини айтди
Нафас етишмовчилиги коронавирус инфекциясининг энг ҳушёр торттирадиган аломати ҳисобланади, деди иммунолог ва аллергист Владимир Болибок «Лента.ру» сайтига.

Унинг айтишича, нафас олиш тезлигини тинч ҳолатда аниқлаш керак, чунки одамнинг ҳарорати кўтарилса, унинг нафас олиши қийинлашади.
«Соғлом кишилар учун нафас олиш тезлиги дақиқасига 16 тадан 20 тагача», – деди шифокор.

Нафас олиш тезлиги ошиши, нафас этишмовчилиги ортганини кўрсатади. Шифокор тахикардия фонида нафас қисилиши хавфи ҳақида ҳам огоҳлантирди. Агар иситмаси бўлмаган одамда тез юрак уриши ва нафас қисилиши кузатилса, «бу сизга сигнал, шифокорни чақириш, ўпканинг томографиясини қилиш керак», таъкидлайди иммунолог.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иммунолог коронавируснинг ҳушёр торттирадиган аломатини айтди