13:04 / 09.11.2020
2 149

Олтиариқда 17 та музлаткич хатланди

Олтиариқда 17 та музлаткич хатланди
Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 03.06.2019 йилдаги 4-1504-1902/795-сонли ижро варақасига асосан “Ozod export” ва “Azia fruit lines” масъулияти чекланган жамиятларидан МИб Миллий банки Фарғона филиали фойдасига 3 млрд. 70 млн сўм кредит қарзини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор жамиятлар банкдан кредит маблағини олишга олгану лекин унинг тани ва фоизларини қайтаришга келганида масъулиятдан қочишган. Шу сабабли, банк суд орқали кредит қарзини ундиришни гаровга қўйилган Олтиариқ тумани, Қапчуғай қишлоғида жойлашган мева-сабзавотларни сақлаш корхонасидаги 17 та комплект музлаткич камераларига қаратган.

“Ozod export” ва “Azia fruit lines” МЧЖларнинг ортиқча оҳ-воҳларини юқори турувчи судлар ҳам инобатга олишмади, чунки 3 млрд. сўмдан зиёд маблағларни ажратилган вақтда тузилган шартнома талабларини қўпол равишда бузишган.

Бюронинг Олтиариқ туман бўлими томонидан қарздорларга суд ижро варақасида кўрсатилган кредит қарзни тўлаб қўйишлари учун белгиланган ихтиёрий муддат давомида тўлиқ қарздорлик тугул эски кредит қарзлари ҳам тўлаб берилмаган.

Шундан сўнг, “Ozod export” ва “Azia fruit lines” МЧЖларга тегишли нархи 3 млрд. сўм бўлган 17 та комплект музтакич камералари хатлаб қўйилди ва булар онлайн савдолар орқали сотилиб кредит қарзига йўналтирилади. Шу ерда табиий савол туғилади, тадбиркорлар банкдан 3 млрд. сўмлик кредит маблағи олишдан аввалроқ бизнес режани пухта ишлаб чиқишмаганмикин ёки ўзлари кредит қарзини тўлашни исташмадими?!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олтиариқда 17 та музлаткич хатланди