13:00 / 10.11.2020
1 483

5 йилдан ортиқ қидирувда бўлган қарздор ушланди

5 йилдан ортиқ қидирувда бўлган қарздор ушланди
Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 06.07.2015 йилдаги суд буйруғига асосан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун Э.Назаровдан Г.Назарова фойдасига ҳар ойлик даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Буни қарангки, Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган вақтдан буён Бюронинг Бағдод туман бўлими иш юритувида бўлган мазкур алимент ижро иши бўйича қарздор Э.Назаров 2017 йил январь ойидан бошлаб жами 46 ой мобайнида фарзанди учун 18 млн. 962 минг сўм алимент тўламай қўйган. Унга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлсада топиш имкони бўлмаган.

Маълум бўлишича, у ёлланма устачилик билан шуғулланиш мақсадида Тошкент шаҳрига кетганлиги ва у ерда ишлаб юрганлиги аниқланган. Жорий йилнинг 05 ноябрь куни Э.Назаров Бағдод туманидаги яшаш манзилига келганлиги ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари берган хабарига асосан бюронинг қидирув инспекторлари томонидан ушланган.

Дастлаб унга 18 млн. 962 минг сўм алимент қарзини тўлаши лозимлиги тушунтирилганида бош тортганлиги сабабли 06 ноябрь куни Бағдод туман маъмурий судида унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан тўпланган маъмурий иш материаллари кўриб чиқилиб, 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Қонун талаби бўйича қарздор Э.Назаровга нисбатан тайинланган жазо уни алимент қарзини тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди ва келгусида Бюро ходимлари томонидан тўлиқ ундиришга қаратилган барча зарур чоралар кўрилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 5 йилдан ортиқ қидирувда бўлган қарздор ушланди