13:30 / 11.11.2020
2 111

Қашқадарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Matiz Nexia билан тўқнашди

Қашқадарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Matiz Nexia билан тўқнашди
Қашқадарё вилояти Қарши–Нишон йўлининг 8—9-километрларида 2020 йил 6 ноябрда Matiz ҳамда Nexia иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар қилди.

Вазирлик Telegram каналига юкланган видеода Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Аҳмад Соатов ҳодисага Matiz ҳайдовчисининг ухлаб қолиши ва қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia’га бориб урилиши сабаб бўлганини билдирган.

Лавҳада ҳайдовчиларнинг соғлиғи ҳақида, машиналар ичида бошқа йўловчиларнинг бўлган ёки бўлмагани юзасидан маълумот берилмаган. Бироқ видео сарлавҳаси «Қарши туманида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ» деб номланади. ЙТҲ оқибатида қайси машина ҳайдовчиси ёки салон ичида бўлган йўловчи вафот этганига аниқлик киритилмаган.

Фото: Telegram / ИИВ
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ йўл ҳаракатини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлинмаси бошлиғи Бекзод Пирназаров трасса кўздан кечирилганида автомобиль йўли қопламасининг текис-равон эканлиги, ётиқ чизиқлар чизилганлиги, тегишли йўл белгилари ўрнатилганлиги, ўйдим-чуқур жойлар йўқлиги аниқланганини айтиб ўтган. Шунингдек, ИИО ходими йўл ўртасида 1.1 узлуксиз ўқ чизиғи борлиги, ҳудуднинг аҳоли яшамайдиган ҳудуд эканини, аҳоли яшаш жойи ҳақидаги йўл белгиси 500 метр олдинроқда эканини қайд этди ва шу сабабли ҳам кўча чироқлари мавжуд эмаслигини қўшимча қилди.

Фото: Telegram / ИИВ
Нишон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 189-йўл бўлим бошлиғи Илҳом Расулов ҳам трассага хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилгани, йўл белгилари ва ётиқ чизиқлар чизилганини таъкидлаган ва автоҳалокатга ҳайдовчилардан бирининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Matiz Nexia билан тўқнашди