17:17 / 12.11.2020
4 198

99,9% самарали. Олимлар коронавирусдан ҳимоя қилувчи янги воситани маълум қилишди

99,9% самарали. Олимлар коронавирусдан ҳимоя қилувчи янги воситани маълум қилишди
Фото: «Depositphotos»
Оғиз бўшлиғи учун чаювчи воситадан фойдаланиш коронавирус пандемияси даврида қўл ювиш, ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш, қўлқоп кийиш каби кундалик ҳимоя чораларини тўлдириши мумкин. Бундай хулосага халқаро «Microbac Laboratories» лабораторияси тадқиқотчилари келишган.

Хабарларга кўра, тадқиқотчилар таркибида CPC (Cetylpyridinium Chloride — цетилпиридиниум хлорид) концентрацияси 0,07% бўлган оғиз бўшлиғини чаювчи воситани аниқлашди. У коронавирус штамми фаоллигини 99,9%га бостиради.

«Тадқиқот шуни кўрсатадики, таркибида CPC концентрацияси 0,07% бўлган чаювчи восита SARS-CoV-2 вируси штамми фаоллигини атиги 30 сонияда, яъни чайиш учун тавсия этилган вақтдан сўнг 99,9%га бостиради», — дея хабар беришди Англия-Нидерландиянинг «Unilever» компанияси.

Таъкидланишича, чаювчи восита вируснинг одамдан одамга юқишини тўлиқ тўхтатишга кафолат бермайди.

Цетилпиридиниум хлорид (CPC) — оғиз бўшлиғи гигиенасида тиш караши ва кариеснинг олдини олишда самараси тасдиқланган микробларга қарши таркибий қисм.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 99,9% самарали. Олимлар коронавирусдан ҳимоя қилувчи янги воситани маълум қилишди