19:16 / 12.11.2020
1 879

Қарздорнинг қариндошига 40 млн. сўм хонадон улуши ундириб берилди

Қарздорнинг қариндошига 40 млн. сўм хонадон улуши ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманилараро судининг 10.06.2020 йилдаги № 2-1001-1947/45325-сонли ижро варақасига асосан, қарздор А.Павлова ундирувчи Д.Павлова фойдасига жами 40.015 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 20.08.2020 йилда келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича 20.08.2020 йил куни давлат ижрочиси А.Холходжаев томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарздорга 10 кунлик иҳтиёрий муддат берилиб, қарор нусхаси тарафларга почта алоқа бўлими орқали юборилган.

Бундан ташқари, қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида, Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 12 ноябрь куни қарздор А.Павловадан қариндоши Д.Павлова фойдасига 40.015 минг сўм пуллари тўлиқ ундирилиб, Қонунининг 41-моддасига асосан ижро иш юритуви тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорнинг қариндошига 40 млн. сўм хонадон улуши ундириб берилди