13:23 / 13.11.2020
2 286

Қидирувдаги ота топилиб, ундан алимент пуллари ундирилди

Қидирувдаги ота топилиб, ундан алимент пуллари ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Зангиота туман бўлими иш юритувида, фукаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят Зангиота туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Д.Юсуповдан, ундирувчи Д.Юсупованинг фойдасига 3 (уч) нафар фарзанди таъминоти учун иш хақи ва бошка даромадларининг 1/2 кисм микдорида алимент ундириш кўрсатилган ижро иши мавжуд.

Ижро ҳаракатлари жарёнида қарздорнинг яшаш манзили, мол мулки ўрганилганда, алиментчи ўзи рўйхатда турадиган манзилда яшамаслиги ва унинг номида мол мулк, уй жой ва автотранспорт воситаси йўқлиги аниқланган.

Қидирув натижаларида қочоқ ота топилиб, унга нисбатан ЖКнинг122-моддаси тартибида барча хужжатлар расмийлаштирилганлигини яъни маъмурий жавобгарликка тортилишини тушуниб етгач, қарздор мавжуд алимент қарздорлиги 13.470.000 сўм пулларни ундирувчига накд тўлаб берган ва бу бўйича тегишли тартибда тилхат расмийлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги ота топилиб, ундан алимент пуллари ундирилди