15:07 / 13.11.2020
2 574

Наманганда ўсмир йигит севган қизини рашқ қилиб оғир жиноятга қўл урди

Наманганда ўсмир йигит севган қизини рашқ қилиб оғир жиноятга қўл урди
Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Жиноят иши ҳужжатларига кўра, вояга етмаган (16 ёшли) Хамидулло Р. 2020 йилнинг 7 ноябрь куни соат 22:30 ларда Наманган шаҳар «Соҳил» МФЙ ҳудудида мактабдоши, вояга етмаган (17 ёшли) Ғиёсиддин Н. билан «Нега мени яхши кўрган қизимга СМС жўнатдинг» деб, ўзаро жанжаллашиб, уни қорин соҳасига пичоқ билан бир маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Ҳодиса содир бўлган жойга зудлик билан етиб борган тергов-тезкор гуруҳи, жойни кўздан кечириб, Бодомзор кўчасидан оқиб ўтувчи ариқ бўйидан тан жароҳати етказишда фойдаланган бир дона ёғоч сопли ошхона пичоғи ҳамда ҳодиса жойдаги қон доғларига ўхшаш доғларни аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Тиббий маълумотномага кўра, жабрланувчининг баданида қориндаги санчилган, кесилган тарзидаги жароҳати бўлиб, чарви инвентаризацияси, жароҳатидан қон сизиб чиқиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Хамидулло Р. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бироқ, жорий йилнинг 9 ноябрь куни кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жабрланувчи касалхонанинг жонлантириш бўлимида олган оғир тан жароҳати оқибатида вафот этган.

Ҳозирда Хамидулло Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «Д» банди билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда ўсмир йигит севган қизини рашқ қилиб оғир жиноятга қўл урди