
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бирлашган Араб Амирликларининг «Saned», «AS Unique Human Resourses», «Elite Employment Services» компаниялари вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон ҳудудида касб-ҳунар ўқув курслари ташкил этиш, фуқароларни БААга ишга жалб қилиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
БАА томони йил охирига қадар «Saned» компанияси 1500 нафар хорижий фуқароларни ишга ёллашни режалаштираётганини таъкидлади.
Ташрифдан кўзланган мақсад БААда Ўзбекистон фуқаролари орасидан «хавфсизлик қўриқчилари» вакансияси учун қуйидаги шартлар асосида танлаш ва ишга ёллаш эканлиги маълум қилинди:
- фуқаролар давлат муассасаларини қўриқлаш ишларига жалб этилади;
- ойлик иш ҳақи 1600 дирҳамни (тахминан 435 АҚШ доллари) ташкил этади;
- иш берувчи яшаш жойи, тиббий ва бахтсиз ҳодисалардан суғурталашни амалга оширади, авиачипта, ҳужжатларни расмийлаштириш, хавфсизлик ва меҳнат фаолияти учун лицензиялар билан таъминлайди.
Талабгорлардан талаб қилинадиган шартлар:
- 21 ёшдан 38 ёшгача бўлган эркаклар;
- асосан инглиз тилини билиш (смена давомида бирор бир ҳолат юзага келган тақдирда, инглиз тилида ёзма равишда хабардор қилиш имкониятига эга бўлиш);
- касбий (тасдиқланган) маҳорат ёки иш тажрибасининг мавжудлиги.
Музокаралар якунида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан танловлар ташкил этиш, номзодларни танлаш ва барча зарур чораларни кўриш бўйича келишувга эришилди.
Ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида БАА компаниялари профессионал ўқув марказларини ташкил қилиш, жумладан ушбу марказни Наманганда очиш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар