date
views 2 282

«Ёшлар ёмон эмас, ўзимиз ёмон». Шавкат Мирзиёев ёшлардан нолийдиган раҳбарларга таклиф берди

«Ёшлар ёмон эмас, ўзимиз ёмон». Шавкат Мирзиёев ёшлардан нолийдиган раҳбарларга таклиф берди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифининг иккинчи кунида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида давлат раҳбари ёшлардан шикоят қилиб, «ёшлар ёмон» дейдиган раҳбарларга таклиф берди, дея хабар берди «Дарё» нашри.

«Кеча ёшлар билан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоларни билишга ҳаракат қилдим. Ёшларнинг кўзи ёниб турибди. Улар айтаётган фикрларни эшитиб, уларга ёрдам бериш керак. Кўпчилик раҳбарларимиз, туман ҳокимлари ёшларни эшитмай, фақат ‘Ёшлар ёмон’ деб шикоят қилади. Аслида ёшлар эмас, ўзимиз ёмон», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев вилоятда ёшлар спортига эътибор берилмаётганини айтиб, «Набиевни (жисмоний тарбия ва спорт вазири) сезмаяпман», — деди.

«Мактабда дарс тугаганидан сўнг, соат 16:00 дан кейин мактаб спорт зали ва тўпни ёшларга беринг, кечаси икки-учгача спорт билан шуғулланса ҳам, мен розиман. Бизда эса бунақа эмас. Мактаб залининг калити ё директорда туради ёки спорт мураббийида», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари йиғилиш давомида вилоятда спортни ривожлантириш учун мини футбол майдонлари, ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун имконият берувчи ўйингоҳлар қуриш таклифини бериб, «Ўша майдон қурилиши учун сарфланадиган пулни ёшларнинг ўзига бериш керак. Ўзи қурсин ва ўзи фойдалансин. Бунақа ишларни давлат ихтиёридан чиқариш керак. Давлат буюртмаси асосида қилинса, яна коррупция, порахўрлик бўлади», — деди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ёшлар ёмон эмас, ўзимиз ёмон». Шавкат Мирзиёев ёшлардан нолийдиган раҳбарларга таклиф берди