17:50 / 14.11.2020
2 287

МИБ: бўшатилган ходимларни ишга жойлаш чоралари кўрилган ва маошлар тўлаб келинмоқда

МИБ: бўшатилган ходимларни ишга жойлаш чоралари кўрилган ва маошлар тўлаб келинмоқда
Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ижтимоий тармокларида “Ҳалигача структура ва штат бирлиги тасдиқланмади. Қисқартиришга тушганлар иш билан ҳам таъминланмади” номли хабар жойлаштирилган.

Мазкур хабарда, “Бюро директори қисқаришга тушган барча ходимлар таъминотчи корхоналарга ишга жойлаштирилишига ваъда берганлиги, уч ойгача ўз ҳисобидан мажбурий таътилда юрган ва 2 ойдан буён фонд томонидан бериладиган иш ҳақини ололмаётганлик” ҳақида сўз борган.

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг 18.06.2020 йилда “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини таколмиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармони имзоланди, унга кўра Бюро органларида ходимларнинг штат бирликлари сони ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажми қисқартирилди.

Мазкур Фармоннинг 4 бандида “электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши бўйича вазифалар ўтказилиши муносабати билан “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖларнинг тузилмалари фаолиятига қўшимча жалб қилинадиган ходимлар, биринчи навбатда, мазкур банднинг тўртинчи хатбошисига мувофиқ қисқартирилаётган Бюро ходимлари ҳисобидан тўлдирилади” деб белгиланган бўлиб, Бюро раҳбарияти томонидан ҳамкорликда олиб борилган амалий ишлар натижасида жами 97 нафар ходимларни ишга жойлаштиришига эришилди.

Бундан ташқари, Фармонга асосан бўшатилган ходимларнинг барчасига компенсация тўловлари ҳамда якуний ҳисоб-китоб пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилилиши таъминланган.

Шунингдек, хабарда келтирилган 2 ойдан буён ойлик маошларини фонд қисмини олмаганликлари ҳақидаги важлари юзасидан фаолиятдаги ходимларга ўтган давр давомида ҳар ойнинг 5 санасига қадар ойлик иш ҳақлари ҳисобланган ҳолда тўлаб келинаётганлиги маълум қилинади.

Сўз ўрнида, Бюро директори бошқа лавозимга ўтиши муносабати Бюрода меҳнат қонунчилигига амал қилиниши ва ойлик маошларнинг ўз вақтида тўланиши ҳамда ходимларнинг тақдирига бўлган эътиборга ўз таъсирини кўрсатмайди.

Мажбурий ижро бюроси
Жиззах вилоят бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: бўшатилган ходимларни ишга жойлаш чоралари кўрилган ва маошлар тўлаб келинмоқда