
Фото: Фарруҳ Якубов
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида содир бўлган ЙТҲда 10 ёшли қизча ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи катта инспектори Фарруҳ Якубов хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 8 ноябрь куни Хатирчи туманида яшовчи 10 ёшли қиз М.М. яшаш ҳовлисининг қарама-қаршисида яшовчи бобосининг уйига бориш учун йўлни кесиб ўта бошлаган. Шу пайт 1992 йилда туғилган фуқаро Ф.С. ўз бошқарувидаги Nexia’ни соатига 140 километр тезликда бошқариб келиб, М.М.ни уриб юборган.
Натижада вояга етмаган М.М. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
«Айнан ота-оналарнинг масъулиятсизлиги ва фарзандларнинг қаровсиз қолиши туфайли болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари ошиб бормоқда. Ёши катта ҳар бир инсон ўғил-қизини назоратсиз қолдирмаслиги, ўзи ҳам йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда ёшларга ибрат бўлишини сўраб қолган бўлар эдик», —дейди Фарруҳ Якубов.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар