15:27 / 15.11.2020
4 511

Шавкат Мирзиёев Зафар Рўзиевга Қашқадарёни бошқаришга имкон берганини ўз хатоси сифатида тан олди

Шавкат Мирзиёев Зафар Рўзиевга Қашқадарёни бошқаришга имкон берганини ўз хатоси сифатида тан олди
Фото: Президенти матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Зафар Рўзиевни «ақлсиз, билимсиз ва иқтисодиётни билмайдиган раҳбар» деб атаган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Шавкат Мирзиёев 12—13 ноябрь кунлари Қашқадарёда бўлиб, иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш, одамлар ҳаётини яхшилаш бўйича вилоятда олиб борилаётган ишлар билан танишди. 13 ноябрь куни эса Қарши шаҳрида йиғилиш ўтказди.

Президент йиғилишда Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Зафар Рўзиевни кескин танқид қилган (аввалроқ давлат раҳбари вилоят кўрсаткичлари пастлигига айнан Зафар Рўзиев айбдорлигини таъкидлаб, «у шарманда қилган экан», дегани ҳақида хабар берилган эди).

«На билими, на савияси бор, иқтисодиёт, инвестицияни тушунмайдиган раҳбар 4—5 йил бошқаргани учун Қашқадарё ҳамма вилоятдан орқада қолиб кетди. Бу, албатта, менинг ҳам хатойим», — деб тан олган йиғилишда Шавкат Мирзиёев.

Президент ташрифдан мақсад вилоят масъуллари билан ҳудуд ривожига туртки бериш эканлигини айтиб: «Қашқадарёга ўзининг ривожланиш йўлини топиб бермасак, кеч бўлади», — деб айтган. Таъкидланишича, охирги 10 йилда вилоятнинг ЯИМдаги улуши 9,4 фоиздан 7,1 фоизга, саноатдаги улуши эса 11 фоиздан 6 фоизга тушиб кетган.

Зафар Рўзиев 2013 йил сентябридан 2019 октябрига қадар Қашқадарё вилоятига ҳокимлик қилган. У 2019 йилнинг 26 октябрь куни вилоятнинг бутун раҳбарияти билан бирга истеъфога чиққан (ўшанда ҳокимнинг ишдан олиниши сабаблари очиқ маълум қилинмаган), шу куннинг ўзида Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига ҳоким этиб тайинланган.

2020 йил ноябрида Зарбдор туманига ҳокимлик қилаётган Зафар Рўзиев Captiva хизмат автомобили бўла туриб, учинчи чоракда даромадлар режасини ошириб бажарилган қисмидан салкам 370 миллион сўмга Trailblazer автомобилини сотиб олгани маълум бўлган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Зафар Рўзиевга Қашқадарёни бошқаришга имкон берганини ўз хатоси сифатида тан олди