
Президентга хат ёзаётган қашқадарёликларнинг аксарияти Шавкат Мирзиёевдан кўприклар қуриб беришни сўраган. Бу ҳақда давлат раҳбари 13 ноябрь куни Қаршида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Фото: Президент матбуот хизмати
Маълум бўлишича, вилоятдаги 21 600 километр автомобиль йўлининг 8 700 километри бугунги кунда яроқсиз ҳолга келган. Ҳудуддаги 1,5 мингта кўприкнинг 86 таси эса умуман фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатда.
«Қишлоқда яшаётган одамлар розими? Менга келган хатларнинг кўпида ‘кўприк қуриб беринг, президент бува’ деб ёзишган», — деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев масъулларга мурожаат қиларкан.
Қайд этиш жоиз, кўприклар — Қашқадарё туманларидаги долзарб муаммолардан. Деярли ҳар йили вилоятнинг чекка ва узоқ қишлоқлари аҳолиси ишдан чиққан, нобоп ва қўлбола кўприклардан азият чекаётгани ҳақида мақолалар берилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар