
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани маъмурий судининг 15.07.2020 йилдаги № 3-1106-2001/1209-сонли ижро варақасига кўра, қарздор М.Ахангаровадан ундирувчи “RING LIGHT” корхонаси фойдасига жами 17.577.911 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 17.08.2020 йилда келиб тушган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан Қонуннинг 23-моддасига асосан, ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Бундан ташқари қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ, сўровномалар юборилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор фуқародан жорий йилнинг 10 ноябрь куни ундирувчи тадбиркор фойдасига қарздорлик тўлиқ ундириб берилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар