11:11 / 17.11.2020
3 117

Олимлар ақли заифликдан асровчи маҳсулотни аниқлашди

Олимлар ақли заифликдан асровчи маҳсулотни аниқлашди
Фото: «Zen.yandex.ru»
Ҳар куни зайтун ёғини истеъмол қилиш орқали когнитив функцияларни сезиларли даражада яхшилашга эришиш мумкин. Бу ҳақда Салоникидаги Арасту университети ва Грециядаги Альцгеймер касаллиги ва у билан боғлиқ бузилишлар ассоциацияси олимлари маълум қилишди. Уларнинг мақоласи «Journal of Alzheimerʼs Disease»да чоп этилди.

Тадқиқотчилар бир йил давомида учта гуруҳдаги одамларни кузатишиб, уларнинг таомномасини таққослаб боришди. Биринчи гуруҳ Ўрта ер денгизи соғлом парҳезига амал қилишди. Иккинчи гуруҳ мунтазам равишда тоза зайтун ёғини истеъмол қилишди (кунига 50 мл). Учинчи гуруҳ таркибида полифенол бўлган зайтун ёғини қабул қилишди (кунига 50 мл).

Тадқиқот натижасида маълум бўлишича, таомномасига зайтун ёғи киритилган иккинчи ва учинчи гуруҳдаги одамларда Альцгеймер маркерлари яхшиланиши кузатилган. Биринчи гуруҳдаги тадқиқот иштирокчиларининг кўрсаткичлари эса ўзгармай қолган ёки ёмонлашган.

Тадқиқотни ўтказгандан сўнг олимлар таркибида полифенол кўп бўлган зайтун ёғи Альцгеймер касаллигининг дастлабки босқичи ҳисобланмиш енгил когнитив бузилишдан қийналаётган кекса ёшдаги кишилар учун терапевтик восита ҳисобланади, деган хулосага келишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар ақли заифликдан асровчи маҳсулотни аниқлашди