18:00 / 17.11.2020
2 625

Кўк чой ва табиий шарбатлар коронавирусни заифлаштирадими?

Кўк чой ва табиий шарбатлар коронавирусни заифлаштирадими?
Россиялик вирусолог олим Алексей Аграновскийнинг айтишича, кўк чой, арпабодиён ва анор шарбатини коронавирусга қарши ҳақиқий даво воситаси деб ҳисобламаслик керак.

Унинг сўзларига кўра, бу каби «миллий» дориворлар, ўсимлик воситалари таъсирчан табобатга алоқадор эмас. “Инсон организмидаги вирусга ҳеч нарса қарши таъсир қилмайди, бундай восита йўқ. Бу каби «доривор» деб аталадиган ўсимликлар ва воситалар шунчаки ёлғон умид беради”, - дейди олим.

Шунингдек, у фойдали микроэлементлар ва витаминларга бой табиий маҳсулотлар иммунитетни кучайтиришини, лекин ҳеч бир шарбат вирусларни ўлдириш кучига эга эмаслигини таъкидлаган.

Аввалроқ, Германиядаги Улма университети Тиббиёт марказининг молекуляр вирусология институти ходимлари арпабодиён шарбати организмда коронавируснинг фаоллигини пасайтириши ва унинг патогенни (танасини) 79 фоизгача йўқ қилишини айтган эди. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бошқа табиий шарбатлар ва кўк чой ҳам нордон таъми ва ўсимлик полифеноллари эвазига касалликнинг кучини заифлаштира олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кўк чой ва табиий шарбатлар коронавирусни заифлаштирадими?