19:50 / 17.11.2020
2 881

22 млн. сўм жиноий жарима ундирилди

22 млн. сўм жиноий жарима ундирилди
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг 2020 йил 6 августдаги ижро варақасига асосан қарздор Шавкат Норқуловдан давлат фойдасига 22 млн. 300 минг сўм жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жомбой туман бўлими иши юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижрога қаратилган.

Қарздорга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий бажаришлик учун муддат берилган. Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42(1)–моддасига асосан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларига вақтинча чеклов ўрнатилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздордан тегишли тўлов ҳужжатларига асосан 22 млн. 300 минг сўм жарима тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати амалдаги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 22 млн. сўм жиноий жарима ундирилди