Фото: Getty Images
Ўзбекистонда 2021 йилнинг июнига қадар 60 фоизгача аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилмоқда. «Gazeta.uz»нинг хабар беришича, бу ҳақда Санитария-эпидемиологик фаровонлик агентлиги биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов «COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича янги илмий маълумотлар» виртуал симпозиумида маълум қилди.
Агентлик раҳбари ўринбосарининг маълум қилишича, айни пайтда Ўзбекистонда вакцинациялаш ишларини ташкил этиш бўйича бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда. «Ҳозир биз дунёда ким биринчи бўлиб рўйхатга олишини, иккинчи навбатда эса ким ўз вакцинасини сотишини кутяпмиз», — деб таъкидлаган Ботиржон Қурбонов.
Унинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистон вакцинани сотиб олиш бўйича хусусий секторлар билан ҳам музокаралар олиб бормоқда. «Вакцинани олишимиз билан одамларни эмлаймиз», — дея қўшимча қилган Ботиржон Қурбонов.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Ўзбекистон ЖССТнинг COVAX (коронавирусга қарши вакциналаш) халқаро механизмига қўшилган эди. Бундан ташқари, инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистонда Хитой, Россия, Европа ва АҚШ вакциналарини синовлари ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди