12:40 / 18.11.2020
2 055

30 минг долларлик симобнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

30 минг долларлик симобнинг ноқонуний айланмаси фош этилди
Маълумки, симоб жуда заҳарли моддалар қаторига киради. Айниқса, унинг очиқ ҳолда буғланиб ҳавода тарқалиши инсон соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин. Лекин, шунга қарамай мўмай даромад эвазига мазкур заҳарли моддани ноқонуний сотишга уринган айрим кимсалар ҳам учраб турибди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ДХХ, ИИБ ва Миллий Гвардия ҳодимлари билан ҳамкорликда Термиз туманида нодир металлар, заҳарли моддалар, давлат стандартига мувофиқ 8-тоифадаги хавфли юкларга кирувчи симоб ва симоб бирикмаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказдилар.

Тадбир давомида фуқаро Ш.Б. 307 грамм “симоб” заҳарли моддасини шартли харидорга 30 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 30 минг долларлик симобнинг ноқонуний айланмаси фош этилди