date
views 2 451

Ота 110 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди

Ота 110 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди қарорига кўра, ҳазорасплик А.М. собиқ турмуш ўртоғи Г.М. фойдасига 3 нафар фарзандининг таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва даромадларининг 1/2 қисми миқдорида фарзандлари вояга етгунга қадар алимент ундириш белгиланган эди.

МИБ Ҳазорасп туман бўлими давлат ижрочисининг ижро ҳаракатлари натижасида томонлар келишиб, А.М. собиқ турмуш ўртоғи фойдасига 110,8 млн сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди.

Қайд қилиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек вояга етмаган болалар, эр (хотин), собиқ хотин (собиқ эр) ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахслар таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров шартномасини тузиш тартиби белгилаб берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ота 110 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди