17:17 / 19.11.2020
2 548

Сардобада МИБ тадбиркор фойдасига 193,7 млн.сўм миқдордаги қарздорликни ундириб берди

Сардобада МИБ тадбиркор фойдасига 193,7 млн.сўм миқдордаги қарздорликни ундириб берди
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 22.09.2020-йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Сардоба туман Тиббиёт бирлашмасидан ундирувчи “SIRDARYO DORI-DARMON” масъулияти чекланган жамият фойдасига жами 193.776 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 29.09.2020 йилда бўлим ижро иши юрутувига келиб тушган ва шу куни давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари ижро этиш тўғрисидаги Қонун”нинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган ва тарафларга юборилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан, қарздор Сардоба туман Тибиёт бирлашмаси бюджет ташкилоти эканлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 13.05.2014 йилдаги 120-сон Қарори билан тасдиқланган “Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларига қаратиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига кўра қарздорнинг Ғазначилик бўлимидаги барча ҳисоб рақамига банд қўйилди.

Ўз вақтида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида, жами 193.776 минг сўм "SIRDARYO DORI-DARMON" МЧЖ фойдасига ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сардобада МИБ тадбиркор фойдасига 193,7 млн.сўм миқдордаги қарздорликни ундириб берди